Ўзбекистон қоғоз саноатини ривожлантириш учун ҳамкорлар изламоқда

Дата: 18:36, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги (ТСВ) COMPLANT Хитой компанияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

China National Complete Plant Import Export Corporation» (Complant) компанияси мутахассислари Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий технологиялар ва ишланмаларни жорий этган ҳолда қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни муҳокама қилишда иштирок этдилар.

ТСВ маълумотига кўра, Хитой томони Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида иқтисодиётнинг барча тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ни юқори баҳолади ва кескин чора-тадбирлар ХХР ишбилармон доиралари вакиллари орасида қизиқиш уйғотаётганлигини таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: