Ўзбекистон офтальмологик клиникаларида текин диагностикадан ўтиш мумкин бўлади
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги офтальмологик клиникалар Бутунжаҳон глаукома ҳафталигида иштирок этади. Бу ҳақидаги тегишли қарор Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси маркази ташаббусига кўра қабул қилинди, дея хабар беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Жорий йилнинг 10-15 март кунлари бўлиб ўтадиган ҳафталик давомида Ўзбекистоннинг 35 ёшдан ошган барча фуқаролари, шунингдек, глаукома белгилари бўлган беморлар 2014 йилнинг 14 март куни мамлакатнинг барча офтальмологик клиникаларида бепул маслаҳат олишлари мумкин бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарори билан ушбу кун “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди. Қайд этиш керакки, глаукома хасталиги кўрликкка олиб келиш бўйича барча кўз касалликлари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу касалликдан бутун жаҳон бўйича 70 млн. атрофида киши азият чекмоқда.