Ўзбекистон ОИТС масалалари бўйича “долзарб линия” очилади
Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ОИТС масалалари бўйича “долзарб телефон линияси” очилмоқда. Унинг очилиш маросими бугун ОИТСга қарши курашиш марказида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Телефон линияси рамзий “Ҳаёт линияси” деган номини олди. Абонент 230-75-29 рақамига Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан телефон қилган ҳолда ОИТС масаласи бўйича ўзини қизиқтирган саволга жавоб олиши мумкин бўлади. “Ҳаёт линияси” операторлари малакали шифокорлар бўладилар”, - деб хабар қилишди Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ваколатхонасидан.
Ушбу “долзарб линия” аҳолининг ОИТСнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва даволаш масалалари бўйича хабардорлигини оширишга қаратилгандир.
“Линия” душанбадан жумагача соат 8дан 20га қадар, шанба куни эса 8дан 17гача ишлайди. Телефон қилганларнинг рақамлари аниқланмайди, сўзлашувлар ошкор қилинмайди ва сир сақланади. Мазкур хизматлар бепул кўрсатилади.
“Долзарб линия”нинг иши ОИТСга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳар маркази кўмагида БМТТДнинг техник ёрдамида амалга оширилмоқда.


