Ўзбекистон октябрда МДҲ мамлакатларининг телевизион фестивалини қабул қилади
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – 4-7 октябрда Ўзбекистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги телевидениеси ходимларининг “ТЭФИ-Ҳамдўстлик” халқаро телевизион фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясидан (МТРК) маълум қилишларича, “ТЭФИ-Ҳамдўстлик”ка 2011 йилда МДҲга аъзо давлатлар Гуманитар ҳамкорлик фонди ва Россия Матбаа ва оммавий коммуникациялар федерал агентлиги томонидан асос солинган.
Ҳар йили фестиваль МДҲ мамлакатларидан бирида бўлиб ўтади. Унинг асосий вазифаларидан бири – ҳамдўстликнинг ягона ахборот муонини яратишдан иборат.
Ўтган йили Минскда бўлиб ўтган 2017 йилги фестивалда Ўзбекистон МТРКнинг “Тўртинчи аср тезлиги: Сурхандарё” ҳужжатли фильми юқори эътирофга сазовор бўган эди.
Ҳозирги пайтда “ТЭФИ-Ҳамдўстлик-2018”га иждоий ишларни топшириш муддати якунланди. Фестивалнинг мавзуси: “Ватан образи: замон, макон, тақдир”дан иборат.
Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/culture/20160915/3717563.html