Ўзбекистон октябрда йирик халқаро инвестфорумни ўтказишни режалаштирмоқда
Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон октябрнинг иккинчи ярмида йирик халқаро инвестфорумни ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан кўзланган асосий мақсад салоҳиятли хорижий инвесторларга Ўзбекистоннинг янги хусусийлаштириш дастурини тақдим этишдан иборат. Хусусан, стратегик хорижий инвесторларга йирик корхоналарнинг давлат акциялари пакетлари тақдим этилади. Мустақил баҳолашга эса йирик халқаро баҳолаш ташкилотларини таклиф этиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитасида.
Ўзбекистон форумни ташкил қилиш учун етакчи кредит-молия институтларини таклиф қилинади. Хусусан, Халқаро молия корпорацияси билан бу ҳақида келишув имзоланди.