Ўзбекистон олимлари томонидан 110 ортиқ янги пахта навлари яратилди

Дата: 17:36, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Кейинги йилларда Ўзбекистон селекционер олимлари томонидан 110 ортиқ янги пахта навлари яратилди, улардан 30 зиёди давлат реестрига киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкентда 12 октябрда бошланган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилишида келтирилди. Яратилган пахта навлари юқори ҳосилдорлиги, тезпишарлиги, толаси мустаҳкамлиги, шунингдек, бошқа техник жиҳатлари юқорилиги билан ажралиб туради.

 Пахтанинг сараланган навларини экиш тизими доимий равишда такомиллаштирилаётгани таъкидланди. Пахтага бирламчи ишлов беришда унинг тозалигини оширишга, ПЭТ-лента, полиэтилен ва юмшоқ трикотаж контейнерлардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу эса пахтани жаҳон бозорида сотишда катта аҳамиятга эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: