Ўзбекистон олимлари туғма глаукомани жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги йўлини ихтиро қилдилар

Дата: 20:45, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни-сақлаш вазирлиги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти мутахассислари томонидан туғма глаукомани хирургик даволаш усулини ихтиро қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ихтиро тиббиёт, айнан болалар офталмологиясида муҳим аҳамиятга эга.

Прогнозлар фақат ўз вақтида ўтказилган хирургик операциягина бунда маъқул йўл эканини кўрсатмоқда. Натижада, операция енгиллаштирилиб, уни амалга ошириш имкониятлари кўпаяди, операциядан сўнг асоратлар ва рецидивлар камайтирилади.

Ботир Бузруков, Оксана Левченко и Юлдуз Ҳамроевалардан иборат муаллифлар жамоасининг ушбу ихтиросига IAP 04890 рақамли давлат патенти берилди.

Эслатиб ўтамизки, глаукома - оғир кўз касаллиги. Туғма глаукома ҳар 10-20 минг чақалоқнинг бирида учрайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: