Ўзбекистон Олимпиа термаси бир ойда 7 ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Осиё чемпионати финалига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпиа термаси (U-23) бир ойда 7 ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жамоа 2-14 декабр ва 19-28 декабр кунлари Дубайда жами 3 йиғин ўтказади. Ўйинчи йиғин якунидан кейин олимпиа термаси делегацияси Қатар пойтахти Дохага йўл олади ва 13 январда Осиё Кубогидаги биринчи ўйинини ўтказади”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.
Йиғин давомида ўзбекистонликлар Япония, БАА, Хитой, Иордания, Қатар, КХДР термалари ва “Ал Васл” (БАА) жамоаси билан ўйнайди.
Эслатиб ўтамизки, терманинг Осиё чемпионатидаги илк рақиби Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бўлади. Ўбекистонликлар, шунингдек, Ироқ ва Яман термалари билан ҳам ўйнайдилар. Осиё чемпионатининг энг яхши уч жамоаси Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини олади.


