Ўзбекистон Олимпиада-2020 учун 11-лицензияни қўлга киритди

Дата: 16:39, 14-10-2019.

Тошкент. 14 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Токиодаги (Япония) Олимпиада - 2020 учун 11-лицензияни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкентда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

"Аёллар ўртасида баландликка сакраш бўйича ўзбек спортчиси Светлана Радзивил Токио Олимпиадаси нормативини ўз кўрсаткичи (1.96 метр) билан бажарди. Бундай натижа билан у олтин медални қўлга киритди ва айни пайтда Токио-2020 лицензиясининг эгаси бўлди", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир олтин медални еттикураш мусобақаларида қатнашган Екатерина Воронина олиб келди.

"Бугунги кунда Ўзбекистон ҳисобида олимпиада учун 11 та лицензия мавжуд", - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: