Ўзбекистон Олимпиаданинг биринчи “олтин”ини қўлга киритди

Дата: 11:33, 15-08-2016.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) Ўзбекистон учун Бразилиядаги Олимпиаданинг биринчи “олтин”ни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бокс турнирининг финалида Дўстматов колумбиялик Юберхен Мартинес Ривасни 3:0 ҳисобида енгди. Бу олтин медал Ўзбекистоннинг 16 йилда қўлга киритилган илк олтин медали бўлди. Бунга қадар бу совринга 2000-йилда Сиднейда Муҳаммадқодир Абдуллаев эришган эди”, - деб таъкидлашди Бокс федерациясида.

Ўзбекистонлик финалга қадар жангларда мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов ва америкалик Нико Эрнандесларни мағлуб этди.

Бундан олдинроқ ўзбек термаси ҳисобига бронза медални боксчи Рустам Тўлаганов 91 кгнгача вазн тоифасида олиб келган эди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон термаси тўрт медални қўлга киритди: 1 олтин (Ҳасанбой Дўсматов) ва 3 бронза (Диёрбек Ўрозбоев, Ришод Собиров ва Рустам Тўлаганов).

Янгилик билан ўртоқлашиш: