Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан “Қимматли қоғозлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

Дата: 17:12, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари томонидан “Қимматли қоғозлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қуйи палатадан хабар қилишларича, қонун лойиҳасида замонавий ахборот технологияларига ўтиш орқали республика фонд бозорини модернизация қилиш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича энг яхши жаҳон тажрибасини мамлакатимизда татбиқ этиш назарда тутилади.

Йиғилишда, шунингдек, “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда, «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонун лойиҳсини биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Юқорида келтирилган хужжатлар муҳокама қилингач, кейинчалик қайта кўриш учун такомиллаштиришга йўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: