Ўзбекистон Олий суди ОАВ учун конкурс эълон қилди
Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ ҳалқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси иштирокида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари журналист нигоҳида” кўрик-танловини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Олий суди ахборот хизматидан хабар беришларича, танловга оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга бағишлар ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларидаги ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот таҳлилий ва публицистик мақолалар қабул қилинади. Мақолалар босма ва электрон ОАВда жорий йил 10 апрелдан 10 декабргача эълон қилинган бўлиши зарур.
Тақдирлаш маросими Тошкентда 2016 йил декабрда ўтказилади.