Ўзбекистон Олий судига ХХР Адлия вазирлиги делегацияси ташриф буюрди

Дата: 13:10, 26-07-2016.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Файзулла Абдуазимовнинг Хитой Халқ Республикаси Адлия вазири раисининг ўринбосари Люй Чженьюй бошлиқ делегация билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий суд матбуот хизматидан хабар қилишларича, томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги суд-ҳуқуқий соҳадаги муносбатларнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашдилар ва ушбу соҳадаги иккитомонлама муносабатларнинг истиқболарини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томон учун қизиқарли бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: