Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 18 янги ўқув йўналишлари очилди

Дата: 15:38, 13-07-2016.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 2016-2017 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 18 янги ўқув йўналишлари очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жаҳонгир Исмаиловнинг интервьюсига асосланган ҳолда.

“Президентимизнинг қарорига мувофиқ, республикамиздаги 13та олий таълим муассасасида 18та янги таълим йўналиши очилди. Жумладан, 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент Давлат техника университетида (8), Тошкент Архитектура-қурилиш институтида (3), Тошкент Кимё-технология институтида (1), Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида (1), Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институтида (1), Тошкент Тиббиёт академиясида (1), Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида (1), Тошкент давлат аграр университетида (1), Тошкент Давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги институтларида (1) янги таълим йўналишига талабалар қабули амалга оширилади”, - деб иқтибос келтиради “Халк сўзи” газетаси Ж.Исмаиловнинг сўзларидан.

Эслатиб ўтамизки, 2016-2017 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМлари бакалавриат таълим йўналишларига 57907 нафар талаба қабул қиладилар. Бундан 19120 нафар талаба давлат гранти, 38787 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, 5 минг магистрантлар ҳам ўқишга киради, булардан 1548 бюджет асосида, 3452 шартнома асосида ўқийди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: