Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тўлов асосида ўқиш баҳоси маълум бўлди

Дата: 20:57, 19-08-2015.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тўлов-шартнома асосида ўқиш баҳоси маълум бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа вазирликлар, бошқармалар ва хўжалик бирлашмалари билан келишган ҳолда бунга доир тегишли хужжатни эълон қилди.
Унга мувофиқ, 2015/2016 ўқув йилида гуманитар йўналиш бўйича бакалаврларнинг кундузги ўқиш шартномаси баҳоси 5,8 млн сўмдан 8,55 млн сўмгачани ташкил қилади.
“Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси”, “Журналистика ва ахборот”, “Ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги”, “Қурилиш”, “Хизмат кўрсатиш” ва “Транспорт” йўналишлари бўйича ўқиш қиймати 6,3 миллион сўмгача кўтарилди.
“Архитектура” йўналиши бўйича ўқиш шартномасига 6,85 млн сўмга етди. “Иқтисодиёт ва бизнес” ва “Соғлиқни сақлаш” бўйича ўқиш тўлови 7,65 млн сўмни, “Халқаро муносабатлар”, “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” ва “Ҳуқуқ” бўйича ўқиш учун 8,55 млн сўм тўланади.
Қайд этиш зарурки, бакалавриат бўйича энг арзон ўқув йўналиши 5,8 млн сўмга, энг қиммати эса 8,55 млн сўмга тенг.
Магистратурада ўқиш учун энг арзон ўқув йўналиши 5,48 млн сўмдан 6,29 млн сўмгача, энг қиммат йўналиш 8,19 млн сўмдан 9,4 млн сўмгача ошди.
$1 = 2590,38 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: