Ўзбекистон олий таълим муасссаларида стартап-ташаббуслар дастурлари тақдим этилди

Дата: 16:56, 22-03-2017.

Тошкент. 22 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда стартап-ташаббусларни қўллаб-қувватлаш дастурининг иккинчи босқичи тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида (IUT) бўлиб ўтган шундай учрашувда талабалар стартап-лойиҳаларни ривожлантириш бўйича тавсиялар олдилар.

Дастур Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТТДнинг “Ўзбекистоннинг бизнес-форуми (III босқич)” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳа “Sasol” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги кўмагида молиялаштирилмоқда.

“Стартап-ташаббус” дастури олий ўқув юрти талабалари ва ходимлари, жумладан, ўқитувчи ва тадқиқотчиларнинг лойиҳалари ҳамда стартап-ғояларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Дастур доирасида иштирокчилар стартап-лойиҳаларни ривожлантириш бўйича семинарлар, учрашувлар ва маслаҳатларда қатнашадилар. Шахсий бизнес-мураббий (трекер) лойиҳани ривожлантиришнинг барча масалалари бўйича маслаҳат беради ва жамоаларни қўллаб-қувватлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: