Ўзбекистон олий таълим стандартлари европа таълим меъёрлари билан солиштирилади

Дата: 17:13, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасида олий таълим соҳасида миллий малака талаблари бўйича халқаро лойиҳа ўз ишини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан хабар қилишларича, лойиҳа 2016-2018 йилларга мўлжалланган.

Лойиҳа иштирокчилари орасида Европа Иттифоқининг Алгарв (Португалия), Коблентс-Ландау (Германия), Тренто (Италия), БазСпа (Буюк Британия) университетлари:ҳамда WУС (Австрия) ташкилоти кирдилар.

Европалик ҳамкорлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида, қатор университетлар ва Ривожлантириш марказида учрашув, музокара ва сухбатлар ўтказди ҳамда фаолияти билан атрофлича танишдилар.
Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Олий таълим тизими учун миллий малака талаблари таркибини (малака топшириқлари) ишлаб чиқиш ва уни Европа олий таълими тизими малака талаблари билан уйғунлаштиришдан иборат.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон олий таълим тизимига 76 олий таълим муассасалари, жумладан, 19 университет, 37 институт, 2 академия, маҳаллий ва хорижий ОТМ 11 филиаллари киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: