Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги делегацияси Ригадаги минтақавий конференцияда иштирок этди

Дата: 16:59, 25-04-2016.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Латвиянинг Рига шаҳрида “Марказий Осиёда малака рамкалари ва стандартлари” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Олий таълим вазирлигидан маълум қилишларча, конференция Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё таълим платформаси” лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Конференция ишида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан соҳа экспертлари ва мутахассислари иштирок этдилар. Минтақавий конференцияда Ўзбекистондан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими Шоҳруҳ Долиев тақдимот қилиб, олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, тадқиқотлар алмашувини шакллантириш борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: