Ўзбекистон Олий таълим вазирлигида янги ўқув йилига тайёргарлик муҳокама қилинди
Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ОТМ ректор ва проректорлари, филиаллар директорлари, факультетлар деканлари иштирокида видео-селектор мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ваҳобов ўтказган йиғилиш кун тартибида янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи бўлди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхандарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ОТМда янги 2016/2017 ўқув йилига тайёргарлик кўриб чиқилди.
Муҳокама доирасида ишчи гуруҳлари аъзолари, ОТМ ректорлари ва бошқалар томонидан фикрлар айтилди.
Йиғилиш натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.