Ўзбекистон олий таълимида ягона маълумотлар базаси жорий этилади

Дата: 14:33, 21-01-2019.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистонда мамлакат олий таълим муассасалари ягона маълумотлар базасини ўз ичига олган ахборот тизими жорий этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таълим тизими сифатини таъминлаш бўйича ушбу ахборот тизимини жорий қилиш юзасидан таклифлар 1 июнгача тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси отомонидан ҳукуматга киритилиши зарур.

Топшириқ президентнинг 17 январдаги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.  

Бундан ташқари, ахборот тизими таълим муассасалари, педагог ходимлар, таълим олувчилар, таълим-тарбия жараёни ва бошқа зарур ахборотлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришни ўз ичига олади.

Ҳужжат билан мамлакатнинг жаҳон таълим рейтингларига киришини тезлаштириш ҳам топширилган. Шу мақсадда Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари рейтингини тузиш ва расман эълон қилиш, ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш, дунёнинг етакчи рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва миллий олий таълим муассасаларининг ушбу рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш каби қўшимча вазифалар юклатилмоқда.

Давлат инспекцияси 2019 йил 1 апрелга қадар илғор хорижий тажрибани ўрганиш натижаларига кўра, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топшрилди.

Сурат манбаи: https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: