Ўзбекистон олий ўқув юртлари жорий йилда ҳаддан ташқари кўп ариза олдилар
Дата: 10:12, 23-07-2014.
Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон олий ўқув юртлари жорий йилда абитуриентлардан жами 543 минг ариза олдилар. Бу мустақиллик йилларидаги энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вазирлар Маҳакамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хабарига кўра, хужжатларни қабул қилиш 20 июл куни якунланган. Маълумотларга кўра, битта талаба ўрнига 9 киши талабгор бўлиб турибди.
Жами, жорий йилда бакалавриатда ўқиш учун 58 минг талаба қабул қилиш режалаштирилган.
Талабгорлар сони бўйича Тошкент Тиббиёт институтининг Андижон филиали етакчи бўлиб турибди, бу ерда 135 ўринга 2,8 минг ариза топширилган (битта ўринга 20,8 киши).
Шунингдек, Қарши ва Термиз давлат университетлари ҳам етакчилар орасида. Бу ерда битта ўринга навбати билан 16,59 ва 16,3 киши талабгорлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда Ўзбекистон ОЎЮга 480 мингдан зиёд ариза қабул қилинган бўлиб, битта жойга 8,5 киши тўғри келган эди.


