Ўзбекистон олтин қазиб олишни кўпайтиришга $1 млрддан ошиқ маблағ йўналтиради

Дата: 17:31, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – 2015-2025 йилларда Ўзбекистон тоғ-металлургия тармоғи корхоналари олтин қазиб олишни кўпайтиришга $1,17 млрд ошиқ маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ҳукуматнинг 2015-2019 йилларда саноат ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш ва диверсификация қилиш дастуридан маълум бўлди.

Хусусан, тармоқдаги йирик корхоналар – “Навоий тоғ-металлургия комбинати ДК (НТМК) ва “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати”да (АТМК, Олмалиқ, Тошкент вилояти) 10 лойиҳа амалга оширилади.

НТМК беш йил давомида умумий қиймати $330 млнлик тўрт янги олтин қазиб олиш конларини қуриш, “Мурунтов” ва “Зармитан” карьерларини $485 млнга модернизиация қилишни режалаштирмоқда.

2025 йилга бориб ОТМК ”Қизил-Олма” кони асосида қиймати $185 млнлик икки ер ости конини қуришни режалаштирган. Лойиҳалар корхонанинг ўз маблағлари, Ўзбекистон ТТЖ ва маҳаллий банклар кредитлари ҳисобига молиялаштирилади.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши олтин қазиб олиш ҳажмларини камида 20%, кўпи билан 30% оширишга имкон беради.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра (United States Geological Survey) 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистон олтин қазиб олишни 2013 йилдагига қараганда 4% ошириб, 102 тоннага етказган. Бу Ўзбекистонга ушбу қимматбаҳо медалл ишлаб чиқарувчилар орасида 8 ўриндан 7 ўринга чиқишга имкон берди. Қазиб олиш бўйича етакчи учлика ҳамон Хитой, Россия ва Австралия киради.

Бундан олдин Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (Давгеоқўм) вакиллари қазиб олишнинг кўпайиши янги корхоналарнинг ишга туширилиши билан боғлиқлиги ҳақида маълум қилган эдилар.

Давгеоқўм маълумотларига кўра 2011 йил охирида республикада 63 янги конлар очилган. Бундан кейинги маълумотлар очиқланган эмас. Эксперт баҳоларига кўра, Ўзбекистоннинг аниқланган ва тасдиқланган олтин заҳиралари миқдори 2,5 минг тоннадан ошиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: