Ўзбекистон онлайн давлат хизматлари бўйича янгиликларни энди Telegramдан ҳам билиш мумкин

Дата: 10:06, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ –  Ўзбекистон “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш маркази Telegram мессенжерида икки канал очди. Булар тадбиркорлар учун egov business ва аҳоли учун egov News каналларидир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказдан маълум қилишларича, ушбу каналлар ёрдамида “Электрон ҳукумат” тизими орқали давлат томонидан аҳоли ва бизнесга мўлжалланган лойиҳа ва янгиликлар, янги онлайн хизматлар ҳақида тезкор тарзда билиб олиш мумкин.

Бу эса қандай қилиб тезда ва осонлик билан тадбиркорлик субъектига айланиш мумкинлиги, давлат органига қандай мурожаат қилиш мумкинлиги, очиқ маълумотларнинг фойдаси ва бошқалар ҳақида билиб олишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: