Ўзбекистон орқали янги Буюк ипак йўли ўтади

Дата: 11:42, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Хитой ҳукумати томонидан узунлиги 6 минг км бўлган Буюк ипак йўлини қайта тиклаш бўйича $150 млрдлик лойиҳа тайёрланмоқда, деб хабар беради REGNUM агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, у Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон орқали ўтади ва Туркияга етади. Ушбу линиядаги пассажир поездларининг тезлиги соатига 200 кмга, юк поездлари тезлиги эса соатига 160 кмга етиши кутилмоқда. Йўл қурилиши Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманидан бошланади. Ушбу темир йўл Кавказ ҳудудида Карс-Ахалкалаки - Тбилиси – Баку линияси билан бирлашади ва бу йўловчилар оқимини оширади.
Янги Буюк ипак йўли 2030 йилда тайёр бўлади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: