Ўзбекистон Оролни қутқаришга $3 млрд атрофида маблағ йўналтиради

Дата: 13:20, 29-12-2014.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизи ҳавзасидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатишга $3,05 млрд йўналтиради, дейилади мамлакат ҳукуматининг душанба куни эълон қилинган қарорида.

Хужжат билан умумий қиймати $2,971 млрд бўлган 16 миллий лойиҳалар ва умумий қиймати $80,2 млнлик ҳудудий лойиҳалар рўйхати тасдиқланди. Лойиҳаларни молиялаштириш халқаро молия институтларининг $2,15 млрд ва ўзбек томонининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Кўрсатилган маблағларни ажратишга октябрда Урганчда (Ўзбекистондаги Оролбўйидаги вилоят маркази) бўлиб ўтган “Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экологик ҳалокатнинг оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” номли халқаро конференцияда келишиб олинган эди. Тадбир ҳукумат ва Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси томонидан ташкил қилинди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараси, Ўрта Осиё чўллари марказида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар дунёдаги тўртинчи энг катта кўл эди. Аммо кейинги 40 йил давомида денгиз майдони икки маротаба қисқариб, сув ҳажми 18 метрга пасайди, ундаги сув миқдори 5 мартага озайди, балиқлар йўқ бўлиб кетди (денгизнинг ўзбек қисмида).

Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси 1993 йилда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон томонидан таъсис қилинган. 2008 йил декабрдан бери жамғарма БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақомига эга. 2003-2010 йилларда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг лойиҳалар амалга оширишга қўшган ҳиссаси $2 млрддан ошиқни ташкил қилди. Ҳозирда 2011-2015 йилларга мўлжалланиб, Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси томонидан БМТ тизими ташкилотлари, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, ЕИ, донор мамлакатлар ҳукуматлари билан биргаликда ишлаб чиқилган учинчи дастур амалга оширилмоқда. Унга киритилган 300 зиёд лойиҳани амалга оширишга $8,5 млрддан ошиқ маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: