Ўзбекистон Осиёдаги бой тарихий мулкка эга энг яхши мамлакат деб топилди

Дата: 10:37, 25-11-2019.

Тошкент. 25 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Осиёдаги бой тарихий мулкка эга энг яхши мамлакат деб топилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"22 ноябрь куни Куала-Лумпур (Малайзия)да Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Муҳаммад Бахтиёр бин Ван Чик Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновга мамлакатни "Осиёнинг бой тарихий мулкка эга бўлган энг яхши давлати" деб тан олиш тўғрисидаги дипломни тантанали равишда топширди”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, мукофот ҳар йили ўтказиладиган маросимда бўлиб ўтди. Ғолиблар Малайзиянинг "Research House of Asia Media" медиа компанияси томонидан ўтказилган Осиё минтақасидаги мамлакатларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича социал ва маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида аниқланди. Компания «The Top 10 of Asia», «The Top 10 of Malaysia», «The Top 10 of Indonesia», «The Top 10 of Singapore», «The Top 10 of Thailand» и «The Top 10 of Lifestyle» каби журналларни нашр этади.

Шунингдек, тадбирда 20 дан ортиқ Осиё мамлакатларидан 1 минг нафарга яқин киши иштирок этгани маълум қилинди. Ҳукумат аъзолари, ишбилармон доиралар, аристократик оилалар, ОАВ вакиллари, шунингдек, Малайзиянинг оммавий ва медиа вакиллари иштирок этишди.

"Маросимда «Top 10 of Asia» ёки «Top 10 of Malaysia» тоифаларида эришган ютуқлари учун Осиёдаги энг йирик компаниялар вакиллари, тадбиркорлар, санъаткорлар, таниқли инсонлар ва бошқа муваффақиятли шахсларга мукофотлар топширилди”, - дейилади хабарда.

Маросимда Ўзбекистон миллий ўзига хосликни, Ислом маданияти ва меъморчилигининг кўплаб ёдгорликларини асраб-авайлашга муваффақ бўлгани таъкидланди. Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг ноёб тарихий бинолари қад ростлаган қадимий шаҳарлари мамлакат чегараларидан ташқарида маълум, ахир улар Шарқнинг муҳим давлат ва илмий марказлари бўлган.

Сурат манбаи: uzdaily.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: