Ўзбекистон ОТБ маблағлари ҳисобига янги чиқинди полигонини қуради

Дата: 12:29, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Яқин орада Тошкент маъмурияти Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда қўшма лойиҳани амалга оширишга киришади. Унинг доирасида пойтахтдаги чиқинди йиғиш тизими такомиллаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташаббус Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 30 гектарлик янги санитар полигонни халқаро стандартларга мувофиқ қуришни кўзда тутади. Шунингдек, амалдаги полигон ва қайта юклаш станциялари учун йирик партияда маҳсус техника ва автомобиллар сотиб олинади.

“Биз 350 чиқинди тўплаш жойлари қуриб, яна 350 таъмирлашни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, яна қайта юклаш станциялари таъмир қилиниб, биттиаси ёпилади. Тендер якунлари бўйича чиқинди учун 13,5 минг контейнерлар ҳам олинади”, - деб таъкидлади Тошкент Ҳудудий коммуналь-эксплуатация бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Бекмирзаев.

Лойиҳанинг умумий қиймати $78,7 млн, бундан $69 млни ОТБ томонидан ажратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: