Ўзбекистон ОТБ ёрдамида Локомотив паркини янгилаш учун 226 млн. доллардан ортиқ маблағ ажратади

Дата: 17:31, 10-05-2019.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ёрдамида Локомотив паркини янгилаш учун 226 миллиондан ортиқ маблағ ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан умумий қиймати 226,14 млн. доллар эвазигабўлган "Локомотив паркини локомотив сотиб олиш йўли билан янгилаш" лойиҳаси техник-иқтисодий асослари белгиланган тартибда ишлаб чиқилди. 2019 йил май ойида Осиё тараққиёт банки директорлар Кенгаши (ОТБ) "Локомотив паркини локомотивларни сотиб олиш йўли билан янгилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун темир йўлларнинг самарадорлигини ошириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасига кредит беришни 25 йил муддатга, шу жумладан , ОТБнинг оддий капитал ресурсларидан 170 млн. доллар миқдорида, олти ойлик ЛИБОР ва йиллик 0,5% миқдордаги фоиз ставкалари ва ундирилмаган қарз миқдорининг 0,15%ини тўлаш шарти билан беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олади”, - дея сўз юритилади Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Локомотив паркини локомотив сотиб олиш йўли билан янгилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори матнида.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга 56,14 млн. доллари эквивалентида, шу жумладан 45,06 млн доллари миқдорида солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан 11,08 млн доллар эквивалентида реализация қилинади.

Сурат манбаи: cfts.org.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: