Ўзбекистон ОТМда 700 зиёд хорижий талабалар таҳсил олмоқда

Дата: 16:30, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 709 хорижий талаба таҳсил олмоқда, булардан 98таси узоқ хориж мамлакатларига мансуб, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитасига асосланган ҳолда.

 Муассаса маълдумотига кўра, 2017 йилда ўзбек ОТМга чет мамлакатлар 276 нафар талабалар қабул қилинган бўлиб, бу 2016-2017 ўқув йилидагидан 126тага кўпдир.

Айни пайтда ўтган ўқув йилида талабаликка қабул қилинганларнинг асосий қисмини МДҲ мамлакатлари, хусусан Туркманистон (120), Россия (56), Қозоғистондан (42) бўлган талабалар ташкил этади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистон Республикасида олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 72та олий таълим муассасаси ва 19та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4та академия, 7та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 27та университетлар ва 4та олий диний таълим муассаса
ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.

Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20160620/3071570.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: