Ўзбекистон ОТМда кундузги, сиртқи ва кечки ўқиш қиймати тенглаштирилади

Дата: 14:58, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон олий таълим муассасаларида (ОТМ) кундузги, сиртқи ва кечки ўқиш қиймати тенглаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларига умумий қабул квота республика олий таълим муассасалари бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили учун тасдиқланган умумий қабул квотасининг 30 фоизигача бўлган миқдорида белгиланади”, - дейилади Ўзбекистон президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорида.

Шу билан бирга, олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш қиймати тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.

Сурат манбаи: http://mail.xs.uz/index.php/homepage/i-tisodijot/item/12900-1

Янгилик билан ўртоқлашиш: