Ўзбекистон ОТМга конкурс битта ўринга ўртача 11 кишини ташкил қилди

Дата: 17:21, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Ўзбекстон ОТМга конкурс битта ўринга ўртача 11 кишини ташкил қилди. Бу ҳақида Ўзбекстон Давлат тест маркази маълумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кириш имтиҳонлари 1 август куни Ўзбекистоннинг 59 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 12 та филиалларида бўлиб ўтди.

ОТМларга кириш учун 729947 нафар абитуриент (2016 йилда – 663304) ҳужжат топширди, уларнинг 7725 нафари (7521) муддатли ҳарбий хизматни ўтаган имтиёзли абитуриентлардир.

Тест синовларига 11698 нафар ёки 1,6% (5163, 0,8%) абитуриент келмади. 2764 нафари ёки 0,68% (714, 0,1%) тест синовларини ўтказиш талабларини бузгани учун жараёндан четлатилди.

Тест синовлари махсус тайёрланган 1080 (889) биноларда жойлашган 21756 (19830) аудиторияларда ўтказилди.

Жамоат тартибини сақлаш учун 17317 (16060) ички ишлар органлари ходимлари, 1848 (1276) автотранспорт воситалари, жумладан 84 (33) ёнғин экипажлари, 362 (326) жалб қилинди.

Синовлар ўтказилган куни тест натижаларига таъсир қилувчи қоидабузилишлар аниқланмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: