Ўзбекистон ОТМга талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган ўқитувчиларни ишдан бўшатиш мажбурияти юкланди

Дата: 14:25, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг раҳбарларига талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган ўқитувчиларни ишдан бўшатиш вазифаси юкланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу талаблар Ўзбекистон президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган бўлиб, 2019 йил кузидан бошлаб амалиётга жорий этилади.

“2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойилини жорий қилишнинг аниқ механизмларини белгилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсин. Бунда ушбу тамойил талабларига жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўриш белгилансин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Сурат манбаи: http://uz24.uz/ru/society/ustanovlena-stoimosty-kontraktnogo-obucheniya-v-vuzah-uzbekistana

Янгилик билан ўртоқлашиш: