Ўзбекистон озиқ-овқат саноати гўштли консервалар ишлаб чиқаришни 8 бараварга кўпайтирди
Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат саноати гўштли консервалар ишлаб чиқаришни 8 бараварга кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тармоқнинг йирик корхоналари гўштли консервалар ишлаб чиқаришни 8 бараварга, патока чиқаришни 40,9%, маргарин ишлаб чиқаришни 16,5%, жемлар, мармелад ва қайлалар ишлаб чиқаришни 20,2%, унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 17,8%, шакар ишлаб чиқаришни 16,3%, сут ишлаб чиқаришни 11,4%, сариёғ ишлаб чиқаришни 7,9%, нон ишлаб чиқаришни 6,3% кўпайтирдилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасида.
Тармоқнинг саноат ишлаб чиқаришишидаги ялпи улуши 2014 йилдаги 17,1%дан 2015 йилда 18,2% ошди. Энг кўп ўсиш суръатлари шакар саноати (23,7%), мева-сабзовот (17,9%), гўшт-сут (5,7%) ва ёғ-мой саноатида (3,7 %) қайд этилди.
2015 йилда республикада 1501 озиқ-овқат саноати корхонаси ташкил қилинди, 2016 йилнинг 1 январида тармоқда 8711 корхона мавжуд эди.
2015 йилда мамлакат озиқ-овқат саноатининг ишлаб чиқариш ҳажм 16,7 трлн сўмга етиб, бир йилда 14,4% ошди.