Ўзбекистон озиқ-овқат саноати голланд ускуналарини ўзлаштиради

Дата: 17:39, 07-06-2016.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Холдинг компанияси ва Голландиянинг GMV ассоциацияси билан биргаликда соҳага инновацион технологиялар, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш, қадоқлаш ва уларни сақлаш технологияларини Ўзбекстонда тадбиқ қилишга доир қиймати 31 миллион еврога тенг бўлган меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Холдингдан хабар беришларича, имзолаш маросими ўзбек делегациясининг Голландияга ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Унинг таркибига холдинг вакиллари, савдо-логистика марказлари, музлатиш омборлари, қайта ишловчи корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари киришди.

Ташриф доирасида Голландиянинг иқтисодиёт вазирлиги ходимлари, Венло шаҳри ҳокими, фанлар академияси ва университетлар вакиллари, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи ускуналар ва музлаткичлар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

 Шунингдек, замонавий қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мавжуд корхоналарни замонавий технологияларга асосланган техникалар билан қайта жиҳозлаш ҳамда уларнинг ходимлари малакасини янада ошириш, маҳаллий қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг шоколад ишлаб чиқариш ва какао доналарини қайта ишлаш йўналишидаги янгиликлар билан яқиндан таништириш мақсадида “Duyvis Wiener” компанияси билан амалий семинар ўтказишга келишиб олинди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: