Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида қиймати $596 млнлик 180 инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ниятида

Дата: 16:25, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 2020 йил охирига қадар Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида қиймати $596 млнлик 180 инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Уларнинг кўпчилиги озиқ-овқат ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспортни оширишга қаратилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳаларнинг 74таси хорижий инвестиция ва халқаро молия институтларининг кредитлар ҳисобига амалга оширилади. Бу орқали $163 млн маблағ жалб этилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекозиқовкатхолдинг”да.

Жорий йилда республикада қиймати 428,7 млнлик лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Хусусан, 21 лойиҳа бўйича лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда, 12 бўйича маҳаллий ҳокимиятлар томондан ер майдонлари ажратилган, 22 лойиҳа ташаббусчилари қурилиш ишларини олиб бормоқдалар, 17 лойиҳа бўйича ускуналар танлаш ва уларни етказиб бериш шартномаларини тузиш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: