Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бизнес юритиш шартларини яхшилаш учун жами 14 ислоҳотни амалга оширдилар

Дата: 15:26, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Марказий Осиё мамлакатлари тадбиркорлик фаолияти назоратини яхшилаш бўйича етакчилар орасида. Ушбу хулоса Марказий Осиёдаги Жаҳон банки гуруҳининг 30 октябрдаги “Бизнес юритиш 2016” номли маърузасида мавжуд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЖБ Ўзбекистондаги ваколатхонасидан маълум қилишларича, янги “Бизнес юритиш 2016: назорат сифати ва самарадорлигини баҳолаш” маърузасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бизнес юритиш шартларини яхшилаш учун жами 14 ислоҳотни амалга оширгани таъкидланади. Ушбу кўрсаткичлар бизнес юритиш шароитларини яхшилаш даражасини белгиловчи 10 кўрсаткичдан 9 қамраб олади.

Маъруза тақдим этилган видеоконференцияда Тошкент, Астана, Алматы, Бишкек ва Душанбедан экспертлар қатнашдилар.

Хусусан, бу йил 189 мамлакат ўртасида 87-ўринга кўтарилган Ўзбекистон, тадбиркорлик фаолиятини бошқариш бўйича етакчи давлатлар ўнлигига кирди.  Ҳукумат онлайн рўйхатдан ўтиш тизимини жорий этиб, янги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибларини енгиллаштирган.

Бундан ташқари, қатор янги хужжатлар орқали гаров таъминоти сифатида тақдим этилаётган активларнинг умумий таърифини соддалаштиришга имкон берилиб, бу кредитлар олиш имкониятларини яхшилаган. Қатор сертификат тақдим этиш талабини бекор қилиш орқали мулкни бериш соддалаштирилган.

ЖБ Марказий Осиёдаги минтақавий вакили Сародж Кумар Джанинг таъкидлашича, Марказий Осиё ва Европа ҳудудига киритилган юқоридаги мамлакатлар ислоҳотлар йўли билан илгарилаганлар.

 “Масалан, ўн йил олдин тадбиркорларга ўз ишини бошлаш учун ўртача 276 кун зарур эди. Бугун минтақада ушбу муддат ўртача 8 кунга тенг ва Қозоғистон 5, Қирғизистон 10, Тожикистонда 11, Ўзбекистондаги 6,5 кунни ташкил қилади”, - деди у.

Шу билан бирга, минтақа давлатлари Европадан ортда қолаётган жиҳатлар ҳам айтиб ўтилган. Хусусан, улар орасида ер ресурсларини бошқариш, энергия таъминотининг ишончлилиги ва шаффофлиги каби йўналишлар мавжуд. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: