Ўзбекистон Қозоғистон халқига Оқтўбадаги теракт муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 17:18, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистон халқига Оқтўбадаги теракт муносабати билан таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 9-июн куни Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Элчихонасида Октўба шаҳридаги террористик хужум қурбонларига бағишлаб мамлакатда миллий мотам куни эълон қилинганлиги муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди”, - дейилади муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни 26 нафар киши Ақтўба шаҳрида (Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти маъмурий маркази) “Паллада” ва “Пантера” қурол-яроғ дўконлари ва 6655 сонли ҳарбий қисмга қуролли ҳужумни амалга оширишган. Бунинг оқибатида сотувчи, қўриқлаш бўлими ходими ва дўконнинг икки харидори ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 3 нафар ҳарбий хизматчилар ҳам ҳалок бўлган. 38 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга олиб келинган.

Ҳозирда Октўбада террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган. Бутун мамлакат бўйлаб 40 кунга “сариқ” даражали террористик хавф жорий этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: