Ўзбекистон Қозоғистон сув омборларидаги ортиқча сувни қабул қилишга тайёр

Дата: 15:30, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистон сув омборларидаги ортиқча сувни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақида Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Аскар Мирзахметов ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚР ОАВ ассоланган ҳолда.

Вазият Қозоғистон пойтахти Астанада сув тошқинлари ҳавфи натижасида оғирлашган.

“Биз “Казгидромет” маълумотларидан фойдаланамиз. 2 млрд кубометрга яқин сув тўпланган, биз буни кўриб турибмиз, Шардарада яна 500 млн кубометр сув йиғилади. Унинг бари ерга сингиб кетмоқда, ҳозирча жиддий хавф кўраётганимиз йўқ. Агар хавф туғилса ҳам биз Ўзбекистон томони билан келишиб олганмиз, ортиқча сувнинг бир қисмини уларнинг ҳудудига юборишимиз мумкин”, - деди Мирзахметов.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ ҚР ИИВ яқин уч кунда Астанада сув тошқини хавфи ҳақида хабар қилган эди. Муассаса раҳбари Калмуханбет Касимовнинг сўзларига кўра, Астана сув омборига ошиқча сув тўпланиши сақланиб қолса, у тошиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: