Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишга киришди

Дата: 17:09, 18-07-2019.

Тошкент. 18 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергиясини сотиб олишни бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг июнь ойи охирида Қозоғистон Ўзбекистонга биринчи марта электр энергиясини экспорт қилишни бошланди. Жумладан, имзоланган шартномага мувофиқ, икки мамлакатнинг ваколатли ташкилотлари ўртасида 2019 йил давомида Ўзбекистон энергия тизимига 1 миллиард кВт соат дан ортиқ электр энергияси экспорт қилинади", - дея хабар беради Қозоғистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бугунги кунда (июнь ойининг охиридан 17 июлгача) Қозоғистон 145 миллион кВт соат электр энергияси сотилган.

"Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишнинг муҳим шартларидан бири, биринчи навбатда, Қозоғистоннинг ички эҳтиёжларини таъминлашдир. Қозоғистон истеъмолчиларининг ишончлилиги ва узлуксиз электр таъминотини таъминлаш мақсадида талофатларга қарши автоматикани (НЎМА– нагрузкани ўчирадиган махсус автоматизатцияси) ўрнатиш ва технологик қоидабузарликлар юз берганда ўзбек истеъмолчиларига чекловларни жорий этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган", – дейилади хабарда.

Сурат манбаи: uazmi.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: