Ўзбекистон Қозоғистондан қиймати $17,3 млнлик 106,6 минг тонна картошкани импорт қилди

Дата: 16:19, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистондан қиймати $17,3 млнлик 106,6 минг тонна картошкани импорт қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2017 йил январ-август ойларида республикадан картошка экспортининг умумий ҳажми 107,4 минг тоннани ($17,4 млнликни) ташкил қилди, бундан 76 минг тоннаси жорий йилнинг январ-апрел ойларида ўтган йилги ҳосил ҳисобидан сотилди. Айни пайтда асосий экспорт қилувчи мамлакат Ўзбекистон бўлиб қолмоқда, бу ерга $17,3 млнлик 106,6 минг тонна картошка жўнатилди”, - дейилади хабарда.

Муассасанинг оператив маълумотларига кўра, 2017 йил 20 октябр ҳолатига кўра, экилган майдонларнинг 99,8%и йиғилиб, 3,5 млн тонна картошка олинган, бу 2016 йилги ялпи ҳосил даражасида.

Шу билан бирга, 2017 йилнинг октябридан бошлаб Ўзбекистондан талаб ўз картошка экинларини йиғиб олишнинг бошланиши туфайли кескин пасайган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: