Ўзбекистон Қозоғистондан олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акциз солиғини пасайтирди

Дата: 15:40, 20-04-2017.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистондан олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акциз солиғини пасайтирди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон импорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акциз солиғини пасайтирди (…) Ўзбекистонга олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг акцизлари буғдой унига 55% (11дан 5%); кунгабоқар ва сафлор мойига 2 бараварга (20дан 10%); консерваланган сабзавотларга 5 бараварга (50дан 10%); мева ва сабзавот шарбатларига 2,3 бараварга (70дан 30%); томат кетчупи ва майонездан ташқари соус тайёрлаш маҳсулотлари ва соусларга 2,8 бараварга (70дан 25%) пасайди”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

Бундан ташқари, макарон маҳсулотларига акцизлар бекор қилинди.

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу чоралар қозоқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ўзбек бозорига чиқиш учун қулай шароитлар яратади.

Вазирликнинг маълумотига кўра, 2016 йилда қозоқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг Ўзбекистонга экспорти (90 товарлар бўйича) $426,9 млнни ташкил этган. Ўтган йилда Қозоғистон Ўзбекистонга 1725,2 минг тонна дон, 4,7 млн тонна ун, 96 минг тонна кунгабоқар пистаси, 10,2 минг тонна ўсимлик мойи ва 51 минг тонна картошка экспорт қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: