Ўзбекистон Қозоғистонга электр энергия учун $130 млнлик қарзини тўлади

Дата: 15:37, 29-09-2017.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозоғистонга электр энергияси учун юзага келган $130 млн атрофида бўлган қарзини тўлаб берди, деб хабар берди “KEGOC” АЖ бошқаруви раиси Бакитжан Кажиев. Бу ҳақида КазТАГ маълум қилди.

“Ўзбекистон бўйича бизда бир қатор муаммолар бор эди. Бугунги кунда ушбу масалани ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, ушбу пулларнинг катта қисми тўлаб берилди. $143 млндан атига $11 млн 330 минг қолди. Қолган пуллар жадвал бўйича бизга йил охиригача келиб тушади”, - деди Б.Кажиев жума кунги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ўзбек энерготизими билан шартномалар тузиб, муносабатларини ҳал қилганида, Ўзбекистонда $140 млндан зиёдлик қарздорлик юзага келиб бўлган.

“KEGOC” АЖ Қозоғистон электроэнергия тизимининг ягона тизимли оператори вазифаини бажармоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: