Ўзбекистон Қозоғистоннинг чегараолди вилоятларида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришлари ташкил қилиш борасидаги лойиҳасига қизиқиш билдирди

Дата: 12:40, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембоев ва ушбу мамлакат қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шухрат Тешаев ишчи учрашуви доирасида чегараолди савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ва минтақавий кооперацияни фаоллаштириш масалаларани муҳокама қилдилар, деб хабар беради КазТАГ ҚР ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда.

“Ўзбек томони ушбу масала юзасидан чегараолди вилоятларида кластерли синов қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришлари ташкил қилиш борасидаги лойиҳага қизиқиш билдирди. Унинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида муҳим қадам бўлади, чегарадош давлатларда янги савдо йўналишларини ўзлаштиришга йўл очади, хориж бозорларига биргаликда чиқишни таъминлайди”, - дейилади пайшанба куни ҚР ТИВ сайтида эълон қилинган маълумотда.

Муассаса маълумотига кўра, ҚР элчиси Қозоғистон ва Ўзбекистонинг минтақавий ҳамкорлик форумини ўтказиш ва ушбу тадбир бизнес ва давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш учун асос ва мулоқот майдонига айланиши, чегараолди ҳамкорлиги кенгайиши ва товар айланмасининг ўсишини таъминлаши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2007-2016 йилларга мўлжалланган ҳозирда амалда бўлган иқтисодий ҳамкорлик стратегияси икки мамлакат тадбиркорлари таянадиган ҳал қилувчи хужжат бўлиб турибди. Шу муносабат билан элчи 2017-2020 йилларга мўлжалланган янги хужжатда икки мамлакатнинг аграр соҳадаги ҳамкорлигига бағишланган бўлим муҳим ўрин эгаллашини айтиб ўтди”, - деб кўрсатилади хабарда.

Бундан ташқари, сув муаммоси ва Орол денгизи масаласи ҳам қозоқ-ўзбек ҳамкорлигининг муҳим йўналишидир. Хусусан, дала ва ичимлик сувининг ўсиб бораётган тақчиллиги юзасидан ҳам ҳар икки томондан ташвиш билдирилди, минтақа йирик дарёларининг юқорисида ва қуйисида жойлашган давлатлар ўртасида, хусусан, Достик каналининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича, ўзаро келишувларга эришиш йўлларини қидириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, Орол ҳалокатининг оқибатларини бартараф қилиш бўйича биргаликда ишлар ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, Е.Утемебаев мутахассислар ўртасида доимий алоқаларни ташкил қилиш таклифларига, шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги дунё даражасидаги илғор ишланмаларга эга бўлган илмий марказлари ва тадқиқот лабораториялари орасида доимий алоқаларни таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: