Ўзбекистон Қозондаги кинофестивалда “Люмьерлар” хужжатли фильмини тақдим этади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Қозондаги XIII Мусулмон кинолари кинофестивалида режиссёрлар Христина Белоусова ва Данте Руставларнинг “Люмьерлар” қисқа метражли хужжатли фильмини тақдим этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кинофестиваль матбуот хизмати маълумотларига кўра, фестиваль Татарситон Республикаси пойтахтида 5-11 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, Қозон Мусулмон кинолари кинофестивали – халқаро даражадаги йирик россия кинотадбирларидан биридир. Фестиваль 2005 йилдан бери ҳар йили ўтказилади.
Анъанага кўра, кинофорум дастурига тинчликсеварлик, бошқа динларга бағрикенглик ғояларини ташиган ҳамда миллатлараро ҳамкорликни қуриш йўллари ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар киритилади.
Фестиваль “Маданиятлар мулоқоти орқали мулоқот маданиятига” деган шиор остида ўтказиади.


