Ўзбекистон пахта ва текстиль саноати экспорти мустақиллик илк йиллари кўрсаткичлари билан солиштирганда 110 мартага ўсди

Дата: 14:44, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пахта ва текстиль саноати корхоналари экспорти мустақиллик илк йиллари кўрсаткичлари билан солиштирганда 110 мартага ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) X Ўзбек халқаро пахта ва текстиль ярмаркасиадан туриб.

Мутахассисларнинг маърузаларида қайд этилишича, пахта тозалаш саноати корхоналари “Ўзпахтасаноат” ассоциациясига бирлашган бўлиб, унинг таркибига республика бўйича уруғ тайёрлашга ихтисослашган 34 цех, таъминот тармоғи ва бошқа қўшимча бўлинмалар киради.

Пахтани бирламчи қайта ишлаш билан биргаликда ипак матолардан тайёр маҳсулотлар чиқариш, гилам тўқиш соҳалари ҳам ривожланмоқда, трикотаж маҳсулотлари, тикув маҳсулотлари, тайёр матолар, пайпоқ маҳсулотлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш ҳам кўпаймоқда.

Илгари ЎзТАГ Ўзбекистон 2016 йилда ички пахта ишлаб чиқариш ҳажмини 60% қадар етказишни режалаштирганлиги ҳақида хабар қилган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2,2 мингдан ошиқ текстиль саноати корхоналари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 300 атрофидаси “Ўзбекенгилсаноат” давлат акционерлик компанияси таркибига киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: