Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш бўйича катта режаларни эълон қилди

Дата: 20:57, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – 2015-2016 йилларда пахта саноати корхоналари томонидан 3,35 млн тоннадан ошиқ хом пахта қайта ишланиб, 1 млн тоннадан зиёд тола, 80 минг тонна линт, 1,6 млн тонна уруғлик, 4 трлн сўмдан ошиқ маҳсулотлар чиқариш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режалар “Ўзпахтасаноат” уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Тадбир 15-16 октябрда “Ўзэкспомарказ” мажмуида ўткзиладиган XI Халқаро пахта ярмаркасига бағишлаб ўтказилди.

Уюшма ярмаркага фаол тайёрланмоқда. Унинг иштирокчилари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ўзбекистон пахта тозалаш” ОАЖ ташриф буюриб, бу ердаги янги технологиялар билан танишадилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда уюшма таркибида 13 “Пахтасаноат” минтақавий бирлашмалари, 100 атрофида пахта тозалаш заводлари, “Пахтасаноат” илмий маркази, 34 ихтисослашган уруғчилик цехлари фаолият юритмоқда.

Олдин таъкидлангани каби, Ўзбекистон пахта экспорти бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллайди ва ярмарка давомида пахта сотишга доир кўп сони шартномалар имзолайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: