Ўзбекистон паралимпиачилари жаҳон чемпионатида 7 совринни қўлга киритдилар

Дата: 17:29, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси енгил атлетика бўйича паралимпиачилар жаҳон чемпионатида 7 соврин – 3 “олтин” ва 4 “кумуш” медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси маълумотига кўра, ушбу ЖЧ 14-23 июл кунлари Лондонда бўлиб ўтди.

Хусусан, биринчиликнинг сўнгги кунида “кумуш” медални Ўзбекистон термаси аъзоси София Бурхонова аёллар ўртасида ядро улоқтиришда 14.76 м. натижа билан қўлга киритди. Бундан ташқари, С.Бурхонова ЖЧда диск улоқтиришда (38,17 м) ҳам “кумуш” медални олди.

Ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков ҳам 14.87 м. натижа билан ядро улоқтиришда “кумуш” совринга сазовор бўлди.

Александр Свечников найза улоқтиришда янги жаҳон рекорди ўрнатди, Дониёр Солиев эса узоқликка сакрашда Осиёдаги энг яхши натижани янгилади.

Натижада Ўзбекистон термаси 66 жамоа орасида умумий ҳисобда 19-ўринни эгаллади. ЖЧда жами 1050 паралимпиачилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: