Ўзбекистон паралимпиячилари дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидан 8 соврин олиб келдилар

Дата: 14:06, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 1-6 сентябр кунлари АҚШнинг Колорадо-Спрингс шаҳрида дзюдо кураши бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси 8 медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциациясидан хабар қилишларича, чемпионатнинг “олтин” медалини 100 кгдан ошиқ вазн тоифасида иштирок этган Одил Тулендибоев Кубалик рақибини енгиб қўлга киритди. Вазни 60 кггача бўлган полвонлар мусобақасида Шуҳрат Бафоев терма жамоа ҳисобига дастлабки кумуш медалини келтирган бўлса, Ўткир Ниғматов (66 кг) ҳам ўз вазн тоифасида финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз якунлаб, кумуш медал совриндори бўлди.

Жами Ўзбекистон термаси чемпионатда битта олтин, уч кумуш ва тўртта бронза медалларга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧда Ўзбекистон шарафини 10 вазн тоифасида иштирок этган 15 спортчи ҳимоя қилди. Мусобақада дунёнинг 81 мамлакатдан келган 500 зиёд спортчилар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: