Ўзбекистон паралимпиячилари Инчхонда яна уч медални қўлга киритдилар

Дата: 15:16, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Душанба куни Ўзбекистон термасининг Инчхондаги (Корея Республикаси) Параосиё ўйинларидаги медаллари сони яна учтага кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚдан хабар қилишларича, дастлабки кун ўтказилган мусобақаларда 400 м. дистанцияда 2 та олтин медалга сазовор бўлган Дмитрий Хорлин бугун 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича бўлиб ўтган мусобақада 00:56.50 сония натижа билан ПараОсиё ўйинларининг учинчи олтин медалини қўлга киритди. 

Делегация ҳисобига яна бир олтин медални енгил атлетикачи Мавлонбек Хайдаров келтирди. Ядро улоқтириш мусобақаларида 14 метр 39 сантиметр натижани қайд этган Мавлонбек ПараОсиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлиш билан бирга, Осиё рекордини ҳам янгилади. 

Енгил атлетиканинг узунликка сакраш мусобақаларида иштирок этган яна бир ўзбекистонлик Фаррух Мирзақулов 6 метр 58 сантиметр натижа билан кумуш медаль совриндори бўлди.

Ҳозирда, ўзбек делегация ҳисобида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали бор. Мамлакат умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: