Ўзбекистон парламенти 2015 йилги давлат бюджети камомадини 1% миқдорда қилиб белгилади

Дата: 18:01, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати (парламент юқори палатаси) пайшанба кунги йиғилишида 2015 йилги давлат бюджети камомадини ЯИМга нисбатан 1% ёки 1,8 трлн сўм миқдорда қилиб тасдиқлади, деб хабар беради ЎзТАГ мухбири парламент йиғилишидан туриб.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик (қуйи) палатаси томонидан маъқулланган республика бюджети лойиҳасини бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов тақдим қилди.

Бюджетнинг даромад қисмини ЯИМга 20,2% ёки 36,2 трлн сўм қилиб, ҳаражатларни эса ЯИМга 21,2% ёки 38 трлн сўм қилиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Бюджет тушумларининг асосий манбалари билвосита солиқлар ва ресурс тўловлари (70%) бўлади, харажатларнинг катта қисмини эса (59,2%) ижтимоий соҳа харажатлари ташкил этади.

Давлат бюджети кўрсаткичлари 2015 йилда ЯИМнинг 2014 йилга нисбатан 8% миқдорда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 8,3%, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6% ўсишини, капитал киритмаларнинг 9,6% ошишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган.

1$ = 2392,5 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: